Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚУДРОЙИ НЎХАТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Помир-Олойнинг камёб эндемик тури.

Қисқача тавсифи

Узунлиги 20–30 см келадиган ярим бутача. Бўртма, тўлқинсимон поясининг ранги кўкимтир. Барглари жуфт-патсимон, узунлиги 2,5–4 см. Баргларининг банди ўзагига томон тикансимон туклар билан қопланган бўлади. Япроқчалари 4–6 жуфт, учли понасимон ёки тухумсимон, калта тукчалар билан қопланган. Гулпояси 10–15 мм узунликдаги туклар билан қопланган, 1,5–2,5 см узунликдаги 1–2 та гулдан иборат. Гулкосаси тукли, 8–10 мм узунликда. Байроқчасининг узунлиги 20 мм, ташқи томони тукли. Қанотчалари 14–15 мм, қайиқчаси 13–14 мм. Дуккаги тукли, 2,5 см узунликда. Июль ойида гуллаб, августда мева тугади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Қизилдарё ҳавзаси (Тошқўрғон қишлоғи).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қояларда ўсади.

Сони

1996 йилда 20 та ўсимлик қайд қилинган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тарқалиш доираси тор бўлган стенобионт эндемик тур.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.