Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЙИРИК НЎХАТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Помир-Олойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Баландлиги 20–45 см. Пояси салгина буралган, безчали туклар билан қопланган кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 4–7 см, барг бандининг учи оддий ёки 3–5 та гажаги бор. Баргчалари 4–7 жуфт, чўзиқроқ-эллипс шаклида, узунлиги 10–25 мм, эни 6–12 мм, ҳар икки томони калта, безчали туклар билан қопланган, гулпоясининг узунлиги 2,5–3,5 см, гулбанди 4–6 мм узунликда. Косачасининг узунлиги 10 мм, тугунчаси туклар билан қопланган. Май ойида гуллаб, июнь ойида мевалайди.

Тарқалиши

Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари: Помир-Олойда, Нурота ва Кўҳитанг тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмларидаги тошли ва майда заррали тупроқлардан иборат ёнбағирларда ўсади. Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги учта тоғ дарасида тарқалганлиги аниқланди. Умумий сони бир нечта юз ўсимликдан иборат, популяцияси 5–6 гектарга яқин майдонда тарқалган.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди, баъзан унча катта бўлмаган тўплар ҳосил қилади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг тартибсиз боқилиши натижасида ўсимлик сони камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота ва Сурхон давлат қўриқхоналарида муҳофаза қилинади.