Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРАПОЯ МОЙҚОРАҒОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Помир-Олой тизмаларидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Унча баланд бўлмаган сершох бута. Барглари кумушранг, ҳар икки томони ётиқ қалин туклар билан қопланган, баргчалари 4–5 жуфт, чўзиқроқ. Ёнбаргчаларининг асоси учбурчаксимон. Тўпгуллари бошчасимон, тиғиз. Дуккагининг узунлиги 35–40 мм. Июнда гуллаб, меваси июль–август ойларида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг Бойсун тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги шағалли ёнбағирларда ва арчазорларда ўсади.

Сони

Табиатда онда-сонда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши ва ўсимликдан ўтин сифатида фойдаланилиши натижасида сони камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.