Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУРЧОҚСИМОН КАЛИСПЕПЛА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойда йўқолиб кетиш арафасида турган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–40 см, йиллик поялари тикансимон, ётиқ оқиш туклар билан қопланган ёстиқсимон ярим бута. Барглари уч бўлакли, ёнбаргсиз, пастдагиси бандли, юқоридагилари деярли бандсиз. Гули сариқ. Дуккаги нишли-чизиқли, ўткир учли, қалин, ётиқ тукли. Май–июнь ойларида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Бойсун тоғидаги Мачайдарё ҳавзасида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги юзаси очилиб қолган ола тусли тупроқларда, нураган тошли ёнбағирларда ва сийрак арчазорларда ўсади.

Сони

Ўсимлик ўсган майдонлар учта жойда борлиги аниқланган. 2009 йилдаги изланишлар ўсимлик популяциясининг Дарбанд қишлоғидан 8–10 км юқоридаги тоғли ҳудудларда сақланиб қолганлигини кўрсатди. Ўсимликнинг мазкур популяциясида туплар сони 500 та атрофидa.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тўлиқ ўрганилмаган. Антропоген омиллар таъсирида тарқалиш майдонлари қисқариб бораётганлиги кузатилмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1982 йили табиатдан олиб келиб ўтқазилган икки туп ўсимлик қуриб қолган. 2009 йилда Ботаника боғига ўсимликнинг туплари қайта экилган. Аммо бу уриниш ҳам натижа бермаган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.