Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШУЪЛАЛИ ЗИРАКЎТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Қизилқумда жуда оз миқдорда сақланиб қолган камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 3–7 см келадиган, ер бағирлаб ўсувчи, деярли поясиз, туклар билан қопланган бир йиллик ўт. Барги, асосан, битта, йирик, тескари-тухумсимон ёки 1–2 жуфт ёнбаргчали, устки томони калта ётиқ, пастки томони ҳурпайган оқ тукли, банди 5 см узунликда. Гулпоясининг узунлиги 2–3,5 см. Гулпопуги момиқ, 3–7 гулли. Косачасининг узунлиги 3–3,5 мм. Дуккаги ғадир-будур катакчали, узунлиги ва эни 1 см атрофида. Май ойида гуллайди, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Бухоро вилояти: Қизилқумдаги қолдиқ тоғли жойларда (Қулжуқтоғ этакларида жойлашган Чуруқ, Оёқгужумли қудуқлари атрофида) тарқалган. Эронда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғлардаги шағаллитошли ва тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Бир-биридан узоқда якка-якка ҳолда, баъзан эса 2–3 туп бўлиб ўсади. 2009 йили 94 туп ўсимлик қайд этилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди. Уруғи қаттиқ қобиқ ичида жойлашган. Шунинг учун ёғин кўп бўлган йиллари яхши униб чиқади.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида ўсимликнинг сони камайиб кетган.

Маданийлаштириш

1962–1964 йилларда ЎзР ФА Қизилқум чўл станциясида экиб ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.