Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗИЛ ХЎРОЗ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, бўйи 10–20 см. Барглари 5–7 жуфт узунлиги 5–7 см, туклари қаттиқроқ.Гулбанди қисқа, узунлиги 3–4 см. Косачаси найсимон, узунлиги 15–17 мм., оқ ва қора тукли. Байроқчаси 25 мм узунликда, учи ўйилган, қанотчаси 25 мм узунликда, қайиқчаси 22 мм узунликда. Дуккаги бандсиз, кенг чизиқлари бор, узунлиги 25–30 мм, ёйсимон букилган, оқ, қаттиқ тукли, икки уяли.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шеробод тепаликларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қизил қумли ёнбағирларда ўсади.

Сони

2001 йили 12 туп ўсимлик борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши, турнинг реликтлиги ва ола тусли тупроқларнинг қисқариб кетаётганлиги натижасида қисқарган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.