Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЖАНУБИЙ ФАРҒОНА АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Фарғона водийсидаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўт, бўйи 10–20 см. Пояси ингичка, оқ тукли. Барги 1–2–3 жуфт баргчали, узунлиги 1–2–6 см, япроқчалари юмалоқ. Косачаси 12–18 см узунликда, оқ ва қора тукчалари тарқоқ. Байроқчаси сариқ, узунлиги 20 мм, қанотчаси 17–18 мм узунликда, қайиқчасининг узунлиги 18–20 мм. Дуккаги 20– 50 мм узунликда, бандининг узунлиги 2–3 мм, тўғри, текис оқ тукли тумшуқчасининг узунлиги 8–10 мм.

Тарқалиши

Фарғона водийси: Фарғона вилояти (Янгиариқ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Шўрхок тупроқларда ўсади.

Сони

1928 йили бир мартагина А. Йоффе томонидан йиғилган. Бу тур йўқолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик тарқалган жойларда хўжалик ишлари юритилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмаган.