Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БЕЛОЛИПОВ AСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Шимолий Помир-Олойдаги камёб тур.

Қисқача тавсифи

Поясиз ўтсимон ўсимлик, бўйи 30–40 см. Барглари тикансиз, узунлиги 20–30 см. 15–20 жуфт оқ тукли баргчалари ёнатрофига ёйилиб тушган. Гулбанди гулидан узун. Гулпопуклари момиқ, 15–20 та гулдан иборат, узунлиги 10–15 см. Косачасининг пастки қисми кўк, дастлаб найсимон бўлиб, кейинроқ пуфаксимонга айланади, оқ тукли, узунлиги 12–15 мм, тишчаларининг узунлиги 2–4 мм. Байроқчаси яшилсимон-тўқ қизил рангли, узунлиги 25–30 мм, учи думалоқ айлана шаклида ўйилган, қанотчаси 25–30 мм узунликда, қайиқчасидан сал узун. Дуккаги номаълум.

Тарқалиши

Фақат Туркистон тизмасидаги Қулсой дарасида ўсиши аниқланган (Жиззах вилояти, Зомин қўриқхонаси).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг марказий қисмидаги арчазорларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

И. В. Белолипов томонидан ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Зомин давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.