Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУХОРО ПЎФАНАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистонда кам учрайдиган, Жанубий Помир-Олойда ўсадиган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Тугунаги юмалоқ ёки узунчоқ кўринишдаги кўп йиллик ўт. Илдизолди барглари бандли, оч яшил, юмалоқ-юраксимон, уч карра бўлинган, сийрак тукли. Япроғининг ён бўлаклари бандсиз, ўрта қисмидагилари эса қисқа бандли. Ўрама барглари 3 та, уч карра бўлинган. Гулпоялар 1–3 та. Гуллари йирик, диаметри 3–4 см, тик турувчи, очиқ, ликопчасимон. Гулкосаси қизил, ички томони ялтироқ, ташқи томони ётиқ тукли. Уруғи қалин тукли. Апрель–июнь ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида – Шалқонсой атрофи, Боботоғ тизмасида тарқалган (Тожикистонда ҳам учрайди).

Ўсиш шароити

Тоғ ёнбағирларидаги сарғиш тусли ва майда заррали тупроқларда ҳамда тоғ этакларидаги ола тупроқларда ўсади.

Сони

Табиатда кам тарқалган, тўп-тўп ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гул ва тугунакларининг маҳаллий аҳоли томонидан йиғиб олиниши ва чорва моллари боқилиши натижасида камайиб бормокда.

Маданийлаштириш

1962 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Табиатда мавжуд популяциялари қатъий назорат остига олиниши лозим. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.