Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЛЕКСЕЙ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0. Жануби-ғарбий Ҳисор тизмасининг эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Поясиз, кўп йиллик ўт, баландлиги 20 см. Баргларининг узунлиги 18–30 см, баргчалари 16–20 жуфт, юмалоқ, четлари ўйилган, пахмоқ тукли. Гулбанди 4–5 см узунликда, гулпопугининг узунлиги 4–5 см, 3–5 гулдан иборат. Косачаси найчасимон, узунлиги 12–13 мм, пахмоқ тукли. Байроқчаси сариқ, кейинроқ қизил тусга киради, узунлиги 25 мм, қанотчаси (эшкаги) 23 мм узунликда, қайиқчаси 21 мм узунликда. Дуккаги текис, сал пастга қараб эгилган, банди 4–5 мм узунликда, нишлари бор, узунлиги 17–20 мм, эни 5–6 мм, тумшуқчаси 2–3 мм узунликда, пўсти қалин, пахмоқ тукли.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Келиф-Шерободдаги қатор тепаликларда (Тошқоқ дарасида) тарқалган.

Ўсиш шароити

Кулранг, бўз тупроқларда ўсади.

Сони

Гербарий материаллари йўқ, ҳатто намунавий нусхаси ҳам йўқолган. Уни топиш учун олиб борилган тадқиқотлар натижа бермаган. Бу тур бутунлай йўқолиб кетган бўлиши мумкин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпайган бўлиши мумкин.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмаган.