Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОДИЛОВ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Қизилқумнинг қолдиқ тоғларидаги реликт, камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўтсимон ўсимлик, бўйи 20–30 см. Пояси 5–10 см. Барглари 8–12 см узунликда, япроқчалари 4–6 жуфт, ингичка чўзиқроқ шаклда, учи ўткир, пастки томони оқиш, чалкаш тукли, устки томони деярли туксиз. Гулбанди 10–20 см узунликда, оқиш, қалин тукли. Гулпопуги момиқ, икки тарафлама жойлашган 10–15 тача гулдан иборат. Косачаси найсимон, оқ ва қора тукли, узунлиги 10–12 см, тишчалари 2–3 мм узунликда. Байроқчаси сариқ, узунлиги 20–23 мм, қайиқчасидан узунроқ. Қанотчаси (эшкаги) байроқчасидан қисқа. Дуккаги осилиб туради, узунлиги 12–15 мм, оқиш қалин тукли, банди 2–3 мм узунликда.

Тарқалиши

Навоий ва Бухоро вилоятлари: Қулжуқтоғнинг шарқий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Шимолий юмшоқ ёнбағирларда ўсади.

Сони

20 туп ўсимликдан иборат 2 та популяцияси мавжуд.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.