Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚЎРҒОШИН АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Кўҳитанг тизмасидаги эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–23 см оралиғидаги поясиз кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 5–8 см, баргчалари 4–5 жуфт, эллипссимон ёки чўзиқ эллипссимон, қаттиқ, ўткир учли, узунлиги 10– 14 мм, ҳар икки томони қалин ётиқ туклар билан қопланган. Гулпояси баргидан 2 марта узун, қаттиқ, деярли тўрт қиррали, ётиқ тукли. Бошчаси 15–25 гулли, юмалоқ ёки тухумсимон, 3–4 см узунликда, зич жойлашган, гуллари деярли бандсиз. Гултожи сариқ. Тугунчаси бандсиз, ётиқ оқ тукли. Июнь–июлда гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмларидаги оҳак тошли ва майда жинс тупроқли ёнбағирларда ўсади.

Сони

2001 йилда 2000 туп ўсимлик қайд этилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг тартибсиз боқилиши ўсимликларнинг кўпайишига салбий таъсир этмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.