Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗҒИШ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Фарғона водийсидаги ниҳоятда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 35 см гача етадиган оқ момиқ тукли, поясиз, кўп йиллик ўт. Барги 30–35 см узунликда, ҳурпайган қалин тукли, баргчалари 14–18 жуфт, юмалоқ-тухумсимон. Гулпояси 15 см узунликда, қисқа ҳурпайган қалин тукли. Гулпопуги 11–18 см, 8–15 та қизил гуллардан таркиб топган. Дуккаги шишган, тухумсимон, узунлиги 2 см, қайишсимон, сирти бўртиқ чокли. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Фарғона водийсининг Ёзёвон чўлида, Қўқон шаҳри атрофидаги бўз ерларда ва Қорақалпоқ қишлоғи теварагида ўсади.

Ўсиш шароити

Қум уюмлари орасида, шўрланган қумларда кўпроқ ўсади.

Сони

Жуда кам учрайдиган тур. У фақат ўзлаштирилмай қолган қум уюмлари орасидагина сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилган майдонлар ҳисобига ареалида ўзгаришлар юзага келиб, сони кескин камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.