Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗИЛ ТУПРОҚ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60 см келадиган, пояси тик мустаҳкам, 6–7 мм йўғонликдаги кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 20 см, баргчалари 2 жуфт, учбурчак-тухумсимон, узунлиги 6–8 см, эни 4–6 см, ҳар икки томонида томирлари бўртиб туради. Гули сариқ. Дуккаги тухумсимон ёки чўзиқтухумсимон, пуфаксимон шишган, узунлиги 8 мм, тўғри тумшуқчали. Май ойида гуллаб, июнда мева беради.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ҳисор тизмасида – Хўжагургур-Ота, Қизилсув, Оқсув дарёларининг ҳавзаларида ҳамда Кўҳитанг тизмасида – Кампиртепа ва Тангидевол бўлимида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1400–1500 м баландликдаги ер юзасига чиқиб қолган туб жинсли тупроқларда ва турли хилдаги тупроқларда ҳамда тошли тик ёнбағирларда ўсади.

Сони

Кўҳитанг тизмасида 200 тупи аниқланган. Ҳисор тизмасидаги сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Сони ва уларнинг ўзгариши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. У фақат махсус тупроқ жинсларида ўсишга мослашганлиги учун тарқалиши чегараланган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1979 йилдан буён ўстириб келинади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон ва Ҳисор давлат қўриқхоналарида муҳофаза этилади.