Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЗИЛТОМИР АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда жуда кичик майдонларда сақланиб қолган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 3–4 см келадиган, ер бағирлаб ўсувчи кўп йиллик, деярли поясиз ўт. Баргининг узунлиги 10–12 см, баргчалари, асосан, эллипс шаклида, ўткир учли, устки томони сийрак, пастки томони ётиқ тукли. Гулпояси 12–15 см узунликда, мустаҳкам, баргидан узун. Косачаси шишган, тўрсимон томирли. Дуккагининг узунлиги 13–14 мм, эни 0,5 см. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмасидаги Оқсоқотасой, Бошқизилсой, Эртошсой ҳамда Серкалисойларда тарқалган.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1800–2000 м баландликдаги тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди. Аниқланган популяцияларидаги тупларнинг сони 3,5–4 мингтани ташкил этади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсимлик популяциясининг катта қисми Чотқол давлат биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.