Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЮМАЛОҚ ТЎПГУЛЛИ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Кўҳитанг тизмасидаги ўта камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15 см гача етадиган поясиз, йирик чим ҳосил қилувчи кўп йиллик ўт. Барги мураккаб, 5–7 жуфт баргчали. Гулпояси баргидан бироз узун. Тўпгули шарсимон. Косачаси гуллаган пайтида найсимон бўлиб, меваси етилиши билан кенгайиб боради ва шар шаклига киради. Дуккаклари майда, оқ тукли. Июлда гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасининг жанубидаги адирларда тарқалган (Туркманистонда ҳам учрайди).

Ўсиш шароити

Жанубий ёнбағирларда – харсангтошлар орасида ўсади.

Сони

Жуда кам учрайди. Аниқланган тупларининг сони атиги 1000 тага тўғри келади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Бу ҳақда маълумотлар йўқ, аммо шу атрофда яшайдиган аҳолининг чорва моллари ўсимлик ўсган майдонларни пайҳон қилиб кетади.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.