Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЮЛИНГАН АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Олой тизмасида ўсадиган камёб ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Пастки қисми ёғочсимон ярим бутача. Баргининг узунлиги 7–12 см, барг бандининг узунлиги эса 15–17 см, оқ туклар билан қопланган. Гулпоясининг узунлиги баргига тенг, баъзан эса ундан сал узунроқ. Гулпопуги момиқ ва ғовак, 10–25 гулли. Косачаси мевалаган пайтида шишади. Гули сариқ. Дуккаги ярим думалоқ ёки чўзиқ ярим тухумсимон шаклда. Май–июнь ойида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Олой тизмасида (Шоҳимардон, Садқоқ, Қизилтоғ қишлоқлари атрофларида) тарқалган. Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1200– 1600 м баландликдаги тоғ ёнбағирларида қизил қумтошларда, майда жинсли ва шағалли тупроқларда ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда ёки бир нечта туп ўсимликдан ташкил топган кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва кўплаб чорва молларининг боқилиши унинг кўпайишига салбий таъсир кўрсатмокда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Табиатда камайиб кетиш сабабларини аниқлаш учун унинг биологиясини ва экологиясини ўрганиш лозим.