Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТОЖИК КОВРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

Помир-Олой тизмасидаги сон жиҳатдан қисқариб бораётган, ареали бўлинган эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўсимлик бўлиб, бўйи 1,5–1,8 м, саримсоққа хос кучли ҳидга эга. Илдизи йўғон, вертикал илдизпояли. Оддий каудексли. Пояси якка, барглари юмшоқ, нозик, тезда сўлиб қолади, юқори қисми деярли туксиз. Тўпгули – кенг, шингилли. Соя­бонлари кўп, барчаси мева тугади. Соябончалари 10–15 гулли, ўрама баргчасиз. Гулбандлари қисқа, 0,5–0,8 см. Косачабаргларининг тишчалари майда, уч қиррали. Гултожибарглари сариқ, 2–2,5 см узунликда, чўзинчоқ-эллипссимон. Меваси 1,9–2,7 см узунликда, эни эса 0,9–1,2 см, тескари тухумсимон, чўзинчоқ-тухумсимон, овалсимон ёки эллипссимон, орқа томондан сиқилган, ясси, туксиз. Апрель-май ойларида гуллаб, июнь-июль ойларида мевалайди.

Тарқалиши

Жанубий Тожикистон, Ўрта Осиё (Жануби-Ғарбий Помир-Олой), Жанубий Ўзбекистон эндемиги (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади. Сони. Табиатда якка-якка ёки кичик-кичик популяцияларни ташкил қилган ҳолда ўсади. Умумий сони аниқланмаган.

Сони

Табиатда якка-якка ёки кичик-кичик популяцияларни ташкил қилган ҳолда ўсади. Умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Сўнгги 20 йил мобайнида табиатдан фойдаланувчилар томонидан ўсимлик ширасининг режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралари ва популяцияларининг ўсиш майдонлари кескин қисқариши кузатилмоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника институти мутахассислари томонидан хўжалик шартномалари асосида Боботоғ ўрмон хўжалиги ҳудудларида сунъий плантациялари ташкил этилган.

Муҳофаза чоралари

Табиатда мавжуд популяциялари қатъий назоратга олиниши керак. Мазкур популяциялардан ўсимлик сунъий­ плантацияларини ташкил қилишда фойдаланиш лозим.