Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЖУНҒОР ҚУМСЎТАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистон учун камёб тур.

Қисқача тавсифи

Қизил-бинафша рангли текинхўр ўсимлик. Бўйи 7–20 см, йўғонлиги 1,5–3 см, учбурчак тангачалар билан қопланган, узунлиги 3–5 мм. Тўпгули жуда тиғиз, тўғнағичсимон, цилиндрсимон. Гуллари зич жойлашган. Гулқўрғон бўлакларининг узунлиги 2–4 мм. Чангчисининг чангдони билан узунлиги 2,5 мм, уруғчисиники 2–3 мм. Меваси шарсимон, эни 1,25–1,5 мм. Май–июнда гуллайди ва мева тугади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти, Қорақалпоғистон: Кўҳитангнинг тоғолди қисмлари ва Устюртда тарқалган. Ўзбекистондан ташқари, Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон ва Мўғулистонда ҳам ўсади.

Ўсиш шароити

Қумли тупроқларда ва ола жинсларда ўсади.

Сони

2009 йили Шўроб атрофида 10 та тупи, Келиф-Шеробод тепаликларида 12 туп борлиги аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.