Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУКСИЗ ҚАРҒАТИРНОҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Ҳисордаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–25 см оралиғидаги бир йиллик ўт. Пояси пастки қисмидан шохланган, ғуборли ёки туксиз, баргли. Барглари ипсимон. Саватчалари узун, ингичка гулпояларда ўрнашган. Гуллари сариқ. Ташқи ўрама барглари қалами-бигизсимон. Уруғи сал эгилган, учига қараб торая боради, узунлиги 12–13 мм. Апрелда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасининг ғарбий қисмидаги Яккабоғ дарёсининг юқори қисмида, Тошқўрғон қишлоғи теваракларида ҳамда Ғузор тоғи этакларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этакларидан то ўрта қисмигача бўлган гипсли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.