Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЎПОЛОН АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Помир-Олойда ўсадиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 35 см атрофида, поясиз, ер ости пояси йўғон, қисқа шохли кўп йиллик ўт. Баргининг узунлиги 20–30 см, баргчалари 12– 13 жуфт, тухумсимон, 20–27 мм узунликда, устки томони туксиз, фақат пастки томонидаги томирлари сийрак, дағал туклар билан қопланган, четлари дағал, киприксимон тукли. Гулпопуги момиқ ва ғовак, кўп гулли, узунлиги 6–7 см. Гулбандининг узунлиги 2–3 мм. Косачаси найсимон, узунлиги 20 мм, туксиз, фақатгина косача баргларининг четлари дағал киприксимон тукли. Гултожи оч сариқ рангли. Дуккаги деярли бандсиз, чўзиқ-тухумсимон, узунлиги 11–12 мм, эни 7 мм. Май ойида гуллаб, меваси июнь ойида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси: Тўпаланг дарёси ҳавзасида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки ва ўрта қисмидаги тошлоқ ва юзага чиқиб қолган харсанг тошларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.