Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КРАШЕНИННИКОВ ВИКОАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Помир-Олой, Нурота тоғлари, Оқтоғ тизмасининг камайиб бораётган эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 5 – 8 см бўлган, пояларининг асоси сертук, бир бошчали, кўп йиллик сербарг ўсимлик. Барглари бандсиз, эллипссимон, узунлиги 9–11 мм. Саватчасининг узунлиги 8–10 мм, диаметри 8 мм гача. Ўрама барглари кўп қаторли, баргчалари ингичка, эллипс шаклида, сиртқиларининг чеккаси қалинроқ (терисимон), ичкиларининг чеккаси қалин, пардасимон, попукли. Гуллари найсимон, очсариқ тусли, туксиз. Пистасининг узунлиги 2 мм, қалин ётиқ тукли. Июнь–август ойларида гуллаб, уруғ ҳосил қилади.

Тарқалиши

Навоий вилоятининг Оқтоғ тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қояларнинг ораларида, ёриқларида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқ маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.