Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЙДАГУЛТОЖБАРГЛИ ЭРИГЕРАН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Чотқол тизмасидаги ғоят камёб ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15– 35 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси кўп. Ёпирма баргларининг узунлиги 2,5–11,5 см, эни 6–9 мм, тескари наштарсимон. Ўрама баргчалари қалами наштарсимон. Саватчасининг узунлиги 0,9–1,3 см. Гули пушти ёки бинафша рангли. Уруғи узунчоқ наштарсимон, дағал, тукли. Июль ойида гуллаб, меваси август–сентябрь ойларида етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмасида Кўксувда тарқалган. Ўзбекистондан ташқари Қирғизистонда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ минтақасининг юқори қисмидаги ўтлоқларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган, фақат бир жойда маълум.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғи ҳудудида жойлашган.