Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚУМЧИЛ ЮРИНЕЯ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Қизилқумдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси тик, кўп, кулранг чалкаш тукли, йўл-йўл жўякли, новдалари якка бошчали. Баргларининг ҳар икки томони кулранг-яшил, тукли, пастки томони қалин чалкаш тукли. Ёпирма ва поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, патсимон бўлинган ёки патсимон ажралган. Поядаги бошқа барглари бандсиз, асоси пояга ёпишган, энг юқоридаги барглари қалами, бандсиз, четлари бутун, учи ўткир. Саватчаси қалин кулранг ётиқ тукли. Ўрама баргчалари саватчага ёпишган, наштарсимон четлари ғадир-будир. Тожи қирмизи пушти рангли, ташқи томони безчали. Уруғи тик жўякли. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Навоий ва Бухоро вилоятлари: Қизилқумда Оқтоғ, Олтинтоғ, Қулжуқтоғ этакларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғларнинг пастки қисмидаги тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши ва ўтларнинг ўриб олиниши оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.