Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САНГАРДАК ЮРИНЕЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ҳисор тизмасидаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Поялари камроқ, тик, якка бошчали, тик чизиқли (жўякли), сийрак безчали. Баргларининг устки томони яшил, бироз ғадир-будир, пастки томони кулранг, чалкаш тукли. Ёпирма ва поянинг пастки қисмидаги барглари бандли, қолганлари бандсиз, япроғининг пастки қисми пояга ёпишган, тоқ патсимон, энг юқоридаги барглари ипсимон. Саватчаси цилиндрсимон. Ўрама баргчалари саватчага ёпишган, йўғон томирли. Тожи қирмизи-пушти рангли. Уруғи тескари пирамидасимон, туксиз, силлиқ. Июнда гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари: Ҳисор тизмасидаги Қизилсув, Сангардак ва Тўпаланг дарёлари ҳавзаларида ҳамда Бойсун тоғларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги ёнбағирларда майда жинс тупроқларда, арчазорларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.