Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАРИЯ ЮРИНЕЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг жуда камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 45 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси кам, тик қиррали, ғуж-ғуж чалкаш тукли. Барглари буришган, майда безчали, сийрак чалкаш тукли, пастки томони кулранг, ингичка чалкаш тукли ва безчали. Ёпирма ва поянинг пастки қисмидаги барглари қисқа бандли, япроқлари ярмигача йирик тишли ёки бўлакли. Поянинг ўрта қисмидаги барглари ёпирма баргларга ўхшаш, бандсиз, юқоридагилари майдароқ. Ўрама баргчалари саватчага ёпишган, наштарсимон, қирмизи рангли. Тожи қирмизи-пушти рангли. Уруғи тескари пирамидасимон, силлиқ. Июль– август ойларида гуллаб, уруғ беради.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Писком тизмаси (Нанай қишлоғи атрофи)да тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори қисмидаги тошли сурилмаларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойи Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудига тўғри келади.