Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АНГРЕН УГАМИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 2–8 см га етадиган яримбутача. Кўп сонли поялари зич жойлашиб, гиламсимон чим ҳосил қилади. Барглари кўп, узунлиги 1,2 см, эни 0,6 мм гача бўлиб, зич жойлашган туклари кулранг-яшил тусга киради. Саватчалари якка-якка, жуда калта ва эгилган гулбандларда жойлашган. Гул баргчаларининг чети қўнғир, тўқ қўнғир ҳошияли. Най гулларининг тожибарги 4–5,5 мм узунликда. Уруғчалари 4м5,5 мм, кўндаланг жойлашган 10–15 та қовурғали бўлиб, улардан 5 таси сертук, алоҳида ажралиб туради. Июль–августда гуллаб, меваси август–сентябрда пишади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Қурама (Арашан, Жардан довони), Чотқол (Чотқол биосфера қўриқхонаси), Писком (Оқсарсой) тизмаларида тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (Талас Олатоғи, Угом–Бахмалкўл тизмалари) ва Қирғизистонда (Санталаш тизмаси) тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмидаги тошли, шағалли ёнбағирликларда, гранит бўлаклари орасида, тўкилмалар атрофида ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.