Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУТКОВ ТРИХАНТЕМИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг жуда камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см га етадиган, йўғон, кўп бошчали, ёғочланган каудексли кўп йиллик ўт. Пояси кўп, камбаргли. Барглари қаттиқ, туксиз ёки якка-якка тукли, асосидан икки ёки уч карра патсимон бўлинган, бандсиз. Саватчасидаги гуллари икки хил. Тилсимон уруғчи гуллари оқ, саватча ўртасидаги гуллари эса икки жинсли, сариқ. Ўрама баргчалари узун сийрак тукли. Уруғи узун оқ тукли. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмаси (Оқбулоқ дарёсининг ҳавзаси)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта ва пастки қисмларидаги қояларда ўсади.

Сони

Кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Пичан тайёрлашда бу турнинг қўшиб ўрилиши унинг қисқариб боришига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол давлат қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.