Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТУК КОСАЧАЛИ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шандаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 8–15 см га етадиган кўп йиллик ўт. Ер остида жойлашган қисми ёғочсимон қисқа поядан иборат. Бир йиллик поялари жуда қисқа, узунлиги 0,3–1 см, тиғиз жойлашган ётиқ оқ туклар билан қопланган. Баргларининг узунлиги 4–7 см, ётиқ оқ тукли, баргчалари 1–2 жуфт, тухумсимон, ҳар икки томони сийрак ётиқ туклар билан қопланган. Гулпопуги нозик, момиқ, кўп гулли, узунлиги 3–6 см. Тожбарги қизғиш-сариқ тусли. Дуккагининг банди 4 мм узунликда, кам уруғли, туксиз. Май ойида гуллаб, меваси июлда пишади.

Тарқалиши

Тошкент вилоятининг Писком, Угом, Майдонтол ва Чотқол тизмаларида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг ўрта қисмидаги шағалли-майда тупроқли, тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Номаълум.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Угом-Чотқол миллий табиат боғи ҳудудидаги популяциялари муҳофаза остига олинган.