Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОЙСУН ПЎФАНАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Кўҳитанг ва Ҳисор тизмаларида ўсувчи камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Чўзиқ тугунакли кўп йиллик ўт. Илдизолди барглари бандли, уч карра бўлинган, бўлаклари юмалоқ ёки ўткир тишли. Ён бўлаклари бандсиз ёки қисқа бандли, ўрта қисмидаги банди 1,5 см узунликка эга. Ўрама барглари 2–3 тани ташкил этади, юқори қисми уч карра бўлинган. Гулбанди 1–4 тагача туклар билан қопланган. Гулларининг диаметри 1–2, 3–4 см, сариқ рангли. Чангдони ва чангчи иплари сариқ, уруғчиси эса қора. Уруғи 0,3–0,35 см узунликда. Тумшуқчасининг узунлиги 0,2 см, сертук. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида – Шалқонсой атрофида; Ҳисор тизмасида – Бойсун, Шўрчи, Денов атрофларида ўсади. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғ ёнбағирларидаги сариқ ва майда тупроқларда ҳамда тоғ этакларидаги ола тупроқларда ўсади.

Сони

Табиатда кам учрайди. Одатда, кичиккичик тўпчалар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан, айрим ҳолларда вегетатив йўл билан ҳам кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Гуллари йиғиб, тугунаклари қазиб олинади. Чорва моллари томонидан пайҳон қилинади.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида 1965 йилдан буён экиб ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Табиатда сақланиб қолган тупларини назорат остига олиш лозим. Сурхон давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.