Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУНГЕ ТАКАСОҚОЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумдаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Илдизи тугунаксимон йўғонлашган кўп йиллик ўт. Илдиз бўғизи қалин малла тукли. Пояси 2–3 та, баъзан битта, шохланган, шохчалари якка саватчали, тукли. Барглари юмшоқ, ҳар икки томони ётиқ тукли, четлари текис ёки эгрибугри. Илдизолди барглари кенг наштарсимон, эни 1,5–2 см, бандли. Поядаги барглари қалами наштарсимон, бандсиз, пояни ярим қамраб олган. Саватчаси дастлаб цилиндрсимон, кейинчалик эса тескари чўққисимон. Мевалаганда саватчаси пастга қараб эгилади. Ўрама баргчалари кумушранг туклар билан қопланган. Гуллари сарғиш. Уруғи 6–7 мм узунликда, оқ момиқ тукли. Апрелда гуллаб, уруғи май ойида етилади.

Тарқалиши

Қорақалпоғистон: Қизилқумда Султон Увайс тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғларнинг қояларида ва тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан ва вегетатив йўл билан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълум тупроқ шароитига мослашганлиги сабабли кам тарқалган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.