Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТАРОҚСИМОН ОЛЬГА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 – 70 см га етадиган кўп йиллик ўт. Поялари биттадан, йўғон. Барглари чармсимон, устки томони оч яшил, туксиз, пастки томони қалин тукли, узунчоқ ёки наштарсимон. Ёпирма ва поянинг пастки қисмидаги барглари аста-секин барг бандига айланади. Қолган барглари бандсиз. Саватчасининг узунлиги 6–7 см, эни 4–5 см. Ўрама барглари кўп. Тожи тўқ қизил, узунлиги 35–50 мм. Уруғлари узунчоқ қалами. Август ойида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Ғарбий ТяньШандаги Угом тизмасида тарқалган. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошлоқ шағалли ерларда, бутазорларда ва даштларда ўсади.

Сони

Угом тизмасидан бир марта йиғилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Асосан, чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғида жойлашган.