Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВВЕДЕНСКИЙ ОЛИГОХЕТАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Қизилқум ва Ўзбекистоннинг жанубидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Поялари жуда қисқа, асосидан шохланган, бир ёки бир нечта саватчали, бир йиллик ўт. Шохлари 7–15 см узунликда, ер бағирлаб ўсади, ётиқ жингалак-чалкаш тукли. Барглари кулранг, яшил, устки қисми ётиқ жингалак тукли. Илдизолди барглари бандли, чўзиқ тухумсимон, четлари ўйилган тишли, тиканли. Саватчаси битта ёки бир нечта, чўзиқ. Ўрама баргчалари наштарсимон, устки қисми жингалак тукли. Тожи оқиш. Уруғи 3 мм узунликда, ялтироқ. Апрель–майда гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё, Бухоро вилоятлари, Қорақалпоғистон: Помир-Олойда Шеробод водийси (Учқизил тепалиги) ва Жанубий Қизилқумда тарқалган.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғларда ва тоғ этакларида, очилиб қолган ола жинсларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши, пичан ўрилиши ва махсус тупроқ шароитига мослашганлиги унинг камайишига сабаб бўлмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.