Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФЕДЧЕНКО ЛЕПИДОЛОФАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Ҳисор ва Кўҳитанг тизмаларидаги камёб эндем ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см гача етадиган кўп пояли ярим бута. Барглари қалами, бутун, тукли. Саватчалари узун бандли. Гуллари сариқ, безчали. Уруғи майда. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси, Сурхондарё ҳавзаси (Токчиён), Кўҳитанг тизмаси (Тангидевор қишлоғи атрофи, Тарамхо булоғи атрофи ва Боғлидара)да тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги қоя ёриқларида, тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка ҳолда ва тўп-тўп бўлиб тарқалган, 100 м2 майдонга 15–20 та ўсимлик тўғри келади. Умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқ маълумотлар йўқ. Ўсимлик тарқалган жойларда чорва моллари кўплаб боқилади.

Маданийлаштириш

1971 йилдан буён ЎзР ФА Ботаника боғида экиб ўстирилмоқда. Маданий шароитда у фақат 3–4 йил ўсади.

Муҳофаза чоралари

Сурхон қўриқхонасида муҳофаза қилинади.