Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

НУРОТА ЛЕПИДОЛОФАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ғарбий Помир-Олойдаги ареали бўлинган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80–100 см га етадиган асосидан шохланувчи ярим бута. Йиллик шохчалари тўғри, қалин тукли, пастки қисми баргли, якка саватчали. Барглари кўкимтир-яшил, қисқа ётиқ тукли, нуқтасимон безчали, поянинг пастки қисмидаги ҳамда мевасиз шохларидаги барглар қисқа бандли, уч бўлакли, поянинг юқори қисмидаги барглари эса бандсиз. Саватчалари майда. Ўрама баргчалари цилиндрсимон, қисқа, ётиқ тукли. Гуллари сариқ, безчали. Уруғи ҳам безчали. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё вилоятлари: Нурота ва Кўҳитанг тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги тошли ва шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Тўп-тўп бўлиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли томонидан ўтин сифатида кўп миқдорда кесиб олиниши ва чорва молларининг боқилиши оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон ва Нурота қўриқхоналарида муҳофаза қилинади.