Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИСҚАМЎЙ КЎКБОШ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг жанубидаги жуда камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–60 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси тик, баргли, юқори қисми шохланган, юза жўякли, оқиш қалин тукли. Барглари чармсимон, устки томони яшил, сийрак безчали, чалкаш тукли, пастки томони оқиш қалин тукли. Ёпирма барглари йирик, четлари бутун, узун бандли, чармсимон. Поядаги барглари юқорига қараб кичрайиб боради, бандсиз. Поянинг пастки қисмидаги барглари кичик ўсимтали, чўзиқ наштарсимон. Саватчаси юмалоқ, диаметри 5 см атрофида. Ўрама баргчалари 16–19 та, силлиқ. Тожи оқиш, чуқур кесилган, найчаси безчали. Уруғи қалин тукли. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Боботоғ тизмасида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки қисмидаги ва тоғ этакларидаги очиқ ола жинсларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Очилиб қолган ола жинсларда ўсганлиги учун улар чекланган майдонлардагина сақланиб қолган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.