Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОБОТОҒ КЎКБОШИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Ўзбекистоннинг жанубидаги кичик майдонларда тарқалган жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20–30 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси тик, жўякли, безчали ва момиқ тукли, шохланган, якка бошчали. Баргларининг устки томони безчали, пастки томони кулранг қалин тукли, йўғон томирли. Ёпирма барглари бандли, патсимон бўлинган, майда тишсимон тиканли. Поянинг пастки ва ўрта қисмидаги барглари ёпирма баргларига ўхшаш, аммо бандсиз. Саватчаларининг узунлиги 10–20 мм. Ўрама баргчалари 28–30 та, ҳаворанг. Уруғи чўзиқ, қалин сариқ тукли. Июль–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябр да етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Боботоғ тизмасида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги оҳактошларда ва гипсларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўзига хос тупроқ шароитига мослашганлиги унинг камайишига сабаб бўлмокда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.