Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СУР АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Қизилқум қолдиқ тоғларида ўсадиган камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25 см келадиган поясиз кўп йиллик ўт. Барги мураккаб, баргчалари 3–5 жуфт, ўткир учли, узунлиги 15 мм гача, икки томони ётиқ оқ тукли. Бир нечта тўпгулдан иборат. Тожбарги қизил. Дуккаги тухумсимон, майда. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Қизилқумдаги қолдиқ тоғ (Бўкантоғ)да ва Чингелди қудуғи атрофларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тошли-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Қолдиқ тоғларда 1000 га яқин туплари аниқланган.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши натижасида камайган.

Маданийлаштириш

Бу ҳақда маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Камайиб кетиш сабабларини чуқурроқ ўрганиш лозим.