Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СПРИГИН КАРРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жанубий Помир-Олойдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Икки йиллик ўсимлик. Пояси 20–40 см баландликда, тик, тўғри, қалин тукли, йўл-йўл, жўякли, шохлари баргли. Баргларининг устки томони ингичка, тўрсимон, пастки томони кулранг, қалин тукли, четлари тикансимон тишли, тескари тухумсимон. Саватчаси шарсимон диаметри 2,5–3,5 см (учи тўмтоқ) қалин тўрсимон тукли. Ўрама баргчалари ўткир, узун, учбурчаксимон, узунлиги 4 см, тиканли. Гул ўрнининг дағал туклари силлиқ. Гултожи оқиш-сариқ. Данакчаси тескари тухумсимон, қанотчаси қорамтир доғли. Май–июнда гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Ҳисор тизмасининг жанубиғарбий тармоқларида, Кўҳитанг тизмасида ва Келиф-Шеробод тепаликларида тарқалган (Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари). Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Кулранг соз тупроқларда ўсади.

Сони

Оқтош қишлоғи атрофида 70 тупдан иборат 2 та популяцияси аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиий ерларнинг бузилиши ва молларнинг кўплаб боқилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.