Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЗУНБАРГ КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 90 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси ноаниқ йўл-йўл чизиқли, чалкаш тукли, юқори қисми эса момиқ тукли. Ёпирма барглари узун бандли, чўзиқ наштарсимон, кўпинча йирик, узунлиги 25–30 см, кенглиги 5–8 см, чармсимон, устки томони сийрак чалкаш тукли, яшил, пастки томони оқиш қалин тукли, патсимон бўлакли, четлари тикан тишли. Поянинг пастки қисмидаги барглари ёпирма баргларга ўхшаш, ўрта қисмидаги барглари бандсиз, энг юқоридаги барглари майда, маълум оралиқда жойлашган, бандсиз, четлари бўлинган, тиканли. Саватчалари кўп, кўп гулли, қисқа бандли. Тожи оч сарғиш, ўрама баргчаларидан узун. Уруғи тескари пирамидасимон, йирик, узунлиги 7 мм гача етади. Июль–август ойларида гуллаб, меваси август–сентябрда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қоржонтов, Угом ва Писком тизмаларида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги майда жинс тупроқли, шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда, баъзан тўп бўлиб тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимликларни пичанга ўриб олиш оқибатида камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғида жойлашган.