Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СОХТАТУКЛИ КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Оқтоғ тизмасининг жуда камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 80 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси битта, тик ўсувчи, баргли, йўғон, қалин тукли. Ёпирма барглари патсимон бўлинган, бандсиз, остки томони туксиз, устки томони безчасимон тукли, ёки ҳар икки томони қалин тукли. Тўпгуллари ингичка бошоқсимон. Саватчаси қисқа бандли, йирик, тукли. Ўрама баргчалари кўп, силлиқ. Тожи сариқ. Уруғи тескари-тухумсимон, деярли уч қиррали. Июль ойида гуллаб, меваси июль–августларда етилади.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Нурота тоғларида Оқтоғ (Лангар қишлоғи атрофи)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги тош-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка, баъзан кичик тўплар ҳосил қилиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.