Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СИЛЛИҚТУКЛИ КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-ғарбий Помир-Олойнинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25 см гача етадиган икки йиллик ўт. Пояси йўл-йўл чизиқли баргли, асосидан шохланувчи, шохлари якка каллакли. Барглари чармсимон, юқори қисми чалкаш тукли, пастки томони оқиш-қалин тукли, четлари йирик тишли. Поясининг ўрта ва юқори қисмидаги барглари бандсиз, юмалоқ, пояни ярим қамраб туради. Саватчаси тухумсимон-юмалоқ, сийрак чалкаш тукли. Ўрама баргчалари нисбатан кам, тарвақайлаган, сийрак чалкаш тукли. Тожи пушти рангли, ўрама баргчалардан узунроқ. Уруғи тескари тухумсимон. Июнь ойида гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Кўҳитанг тизмасида тарқалган. Туркманистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори қисмидаги шағалли ва майда жинс тупроқли ёнбағирларда учрайди.

Сони

Табиатда бу тур кичик тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Сурхон қўриқхонасида муҳофаза қилинади.