Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СОХТА ЧЎЛ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Жанубий Помир-Олойдаги камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 15–30 см оралиғидаги поясиз ёки пояси 7 см га етадиган кўп йиллик ўт. Барги 15–30 см узунликда. Баргчалари 8–14 жуфт, юмалоқ, узунлиги 13–20 мм, юмалоқ, тўмтоқ ёки сал ўйилган, устки томони туксиз, пастки томони қалин тукли, четлари киприксимон қалин тукли. Гулпояси баргидан анча қисқа, гулпопуги 6–10–15 гулдан иборат, узунлиги 7–10 см, қалин тукли. Косачаси узун найсимон, 18–22 мм узунликда, қалин тукли, косачасининг барглари наштарсимон тишчалар билан қопланган. Дуккаги тухумсимон чўзиқроқ шаклда, банди 3–7 мм узунликда, пастга қараб осилган, қалин тукли, деярли икки уяли. Март–апрель ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Жанубий Помир-Олойда – Боботоғ тизмаси ва Тожикистоннинг жанубидаги пастқам тоғларда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ этаклари ва пастки қисмларидаги қумликларда, бўз ва соз тупроқларда, қизил қумли тошларда, гипсли жинсларда ўсади.

Сони

Кам учрайди. Чагам қишлоғи атрофларида 50 тупи топилган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус чоралар ишлаб чиқилмаган.