Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚИШ КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудга хос жуда камёб тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 70 см гача етадиган кўп йиллик ўт. Пояси ётиқ-чалкаш тукли, асосидан шохланувчи, якка каллакли. Барглари чармсимон, ҳар икки томони кулранг қалин тукли, учи қаттиқ тиканли. Ёпирма барглари қисқа бандли, чўзиқ, япроғининг четлари йирик тишли ёки бўлакли. Саватчаси тухумсимон, диаметри 2 см гача, чалкаш қалин тукли. Ўрама баргчалари тарвақайлаган, қаттиқ, учи уч қиррали тиканли. Тожи тўқ қизил рангли. Уруғлари доғли, деярли уч қиррали. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Боботоғ тизмасида тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги оҳактошларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.