Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Нозикбош каррак

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ўзбекистоннинг жанубида кичик майдонларда ўсадиган жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 20 см га етадиган кўп йиллик ўт. Поялари кўп, қалин тукли, ўрта қисмидан шохланувчи, шохлари ингичка, қисқа, якка каллакли. Баргларининг устки томони чалкаш тукли, пастки томони оқиш қалин тукли. Ёпирма барглари қисқа бандли, патсимон бўлинган. Поядаги барглари юқорига қараб кичиклашиб боради, бандсиз, наштарсимон, асоси 1–2 жуфт тишли. Саватчаси тухумсимон, чалкаш тукли. Ўрама барглари 40 та атрофида, қиррали. Тожи ўрама баргчаларидан узун, пушти рангли. Уруғи тескари тухумсимон, силлиқ. Июнь–июль ойларида гуллаб, меваси июль–августда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмасининг жануби-ғарбий тармоқлари (Сувсизтоғ, Навобулоқ)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг ўрта қисмидаги тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Умумий сони ҳақида маълумотлар йўқ.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.