Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АЛЛОЛЕПИС КАРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ҳисор тизмаси ғарбий қисмидаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 55 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси кўп, чалкаш тукли, асоси қалин тукли, ўрта қисмидан шохланувчан. Шохчалари якка саватчали. Баргларининг устки томони безчали тукли, пастки томони кулранг қалин тукли. Ташқи ёпирма баргларининг банди новсимон кенгайган, ичкилариники бандли, наштарсимон, патсимон бўлинган, асосига қараб пардасимон қанотчалар ҳосил қилади. Поядаги барглари юқорига қараб кичрайиб боради, бандсиз. Саватчаси кенг цилиндрсимон, безчали ҳамда оддий туклар билан қопланган. Ўрама барглари 35 тага яқин. Тожи сариқ рангли. Уруғи узун тескари тухумсимон, майда тишли. Август ойида гуллаб, меваси сентябрда етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё вилояти: Ҳисор тизмасининг ғарбий қисмида Қашқадарё ҳавзасида тарқалган (Оқсув, Ғилондарё ва Танхоздарё ҳавзаларининг юқори қисми).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг юқори қисмидаги тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқ маълумот йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ҳисор давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.