Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПУФАК АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Помир-Олойда кичик майдонларда тарқалган реликт, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик поясиз ўт. Ингичка новдалари фақат тупроқ остида ривожланади. Тоқ баргли бандида 15–35 жуфт япроғи бор, узунлиги 10–20 см, бандининг узунлиги 3–7 см, ҳурпайган оқ туклар билан қопланган. Баргчалари чўзиқ-тухумсимон, баъзан япроқчалари бир-бирига тегиб туради, узунлиги 10–17 мм, эни 6–9 мм. Гулпояси ҳурпайган оқ тукли. Косачаси узун найсимон, узунлиги 2,5 см, эни 3-4 мм. Гуллари йирик, узунлиги 3 см гача оқ, кейинроқ тўқ қизил тусга киради. Дуккаги юмалоқ-тухумсимон, узунлиги 4 см гача етади, эни 3 см. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари: Туркистон тизмалари ва Нурота тоғида тарқалган. Тожикистонда (Фатмовут қишлоғи атрофларида) ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Ҳар хил ўтлар, шувоқлар ва арчазорлар орасида ҳамда тошли-шағалли ёнбағирларда ва сурилмаларда ўсади.

Сони

Жуда кам. Якка-якка ҳолда, шунингдек 10–20 та ўсимликдан иборат кичик тўплар, ҳолида учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши ўсимликларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза остига олинган.