Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРА СИРТТАН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Жануби-шарқий Қизилқумда кичик майдонда сақланиб қолган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Чирмашиб ўсувчи кўп йиллик ўт. Илдизи йўғон, узунлиги 75 см гача, йўғонлиги 15–30 см, оғирлиги 27 кг гача. Илдиз бўғизидан (25 гача) 2–4 м узунликдаги чирмашиб ўсувчи поялар ўсиб чиқади. Пастки барглари йирик, этли, кенг юраксимон, чуқур беш бўлакли; юқоридаги барглари майда, наштарсимон учбурчакли, 2–5 бўлакли. Пастки шингиллари чангчили. Шингилининг ўрта қисмидаги гуллари аралаш (чангчи ва уруғчили); юқоридаги гуллари эса уруғчили. Тожи яшил-сариқ рангли. Меваси яшил-қора рангли, юмалоқ, силлиқ, диаметри 6–8 мм. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятлари: Қизилқумдаги қадимий Чордара шаҳри харобалари яқинида ва Айдаркўл атрофида тарқалган. Қозоғистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Мустаҳкамланган кичик қум уюмларида ўсади.

Сони

Кичик-кичик тўплар ҳосил қилиб ёки якка-якка ҳолда учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши, чўл бутазорлари деградацияси туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

1958–1960 йиллар мобайнида ЎзР ФА Ботаника боғи тажриба даласида ўстирилган.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.