Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КЎРИМСИЗ ҚЎЗИҚУЛОҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3. Нурота тизмасидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–40 см оралиғидаги кўп йиллик ўт. Пояси бир нечта. Барги тухумсимон, четлари текис ёки ноаниқ аррасимон, устки томони юлдузсимон ва оддий туклар билан қопланган, пастки томони эса қалин юлдузсимон тукли ва йўғон томирли. Гуллари бандсиз, поянинг юқори қисмидаги барглар қўлтиғида 2–6 тадан сийрак ҳалқа ҳосил қилиб жойлашган. Гулолди баргчалари бигизсимон, косача найидан 1,5 баробар узун. Косачаси 10–13 мм узунликда, қалин юлдузсимон туклар билан қопланган. Тожи пушти, узунлиги 23–27 мм. Июлда гуллаб, меваси август ойида етилади

Тарқалиши

Жиззах, Самарқанд ва Навоий вилоятлари: Нурота тизмаси ва Оқтоғда тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғнинг пастки ва ўрта қисмида майда жинс тупроқли, шағалли ва тошли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ва бир-биридан ажралган тўплари учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Қишлоқ хўжалик экинлари учун ерларнинг ўзлаштирилиши ва чорва молларининг боқилиши туфайли камайган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Популяциясининг бир қисми Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза қилинади.