Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧИМЁН ФЛОМОИДЕСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Чотқол тизмасидаги деярли йўқолган тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40–50 см га етадиган кўп йиллик ўт. Пояси иккита, оддий. Ёпирма барглари кўп, кенг тухумсимондан то наштарсимонгача, четлари йирик тишсимон ўйилган. Поядаги барглари 1 жуфт, чўзиқ наштарсимон. Гуллари бандсиз, кўп гулли ҳалқа ҳосил қилиб ўрнашган. Гулолди баргчалари бигизсимон-қалами, косачасига тенг. Косачасининг узунлиги 12 мм, қалин юлдузсимон туклар билан қопланган. Косачасидаги тишларининг узунлиги 4–5 мм. Тожининг узунлиги 20 мм, бинафша рангли. Июлда гуллаб, меваси август ойида етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Катта Чимён тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ ёнбағирларида ўсади.

Сони

Бу тур 1926 йили Катта Чимён тоғидан терилган. Ягона нусха асосида тавсифланган.

Кўпайиши

Маълумотлар йўқ.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумот йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.